Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Диснейленд» қурилиши мумкин

Тошкентда «Диснейленд» қурилиши мумкин

Фото: «Turist.ee»

Германиянинг «RIMC HOTELS AND RESORTS» компанияси пойтахтимизда «Диснейленд» қуриш таклифини билдирди. Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев ҳамда немис компанияси раҳбари Герт Прантнер иштирок этди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Унда Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантириш ва компания билан ҳамкорлик ўрнатиш хусусида сўз юритилди. Ҳамкор компания раҳбари пойтахтда замонавий меҳмонхоналар, савдо-сотиқ ҳамда «Диснейленд» каби кўнгилочар марказларни қурилишига қизиқиш билдираётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда компания ва ҳокимлик ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш таклифи ҳам киритилди. Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли таклифлар ишлаб чиқилди.

Маълумот учун: 30 йиллик тарихга эга ушбу компания дунё миқиёсида етакчи халқаро меҳмонхоналар оператори ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг