Тошкентда айрим марказий кўчалар ўн кунга ёпилади
2022 йилнинг 29 июль – 7 август кунлари Тошкентда Food Fest-2022 гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль кунлари доирасида қатор йўллар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Хусусан:
• Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида
• Зарафшон кўчаси — Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида
• Ж.Неру кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.
Вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қиламиз, дейилади хабарда.
Фестивалда пойтахтимизнинг 60 дан ортиқ гастрономик брендлари иштирок этади: миллий ва Европа таомлари ошхоналари, қаҳвахоналар, ресторанлар, кафелар ҳамда музқаймоқ ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter