Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аёлнинг ўзига ўт қўйгани сабаби маълум қилинди

Тошкентда аёлнинг ўзига ўт қўйгани сабаби маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл устига бензин сепиб ўзини ёқиб юборганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 май куни тахминан соат 10-00 ларда Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/4 даҳасидаги савдо дўконларидан бирининг олдида, 1981 йилда туғилган Д.Қ. бир нечта фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашган. Сўнгра ўзаро келиша олмай жанжаллашиб, ўзини ноодатий тутган ҳолда норозичилик билдириб, ёнида бўлган елим идишдаги бензинни устига қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборган. Натижада, аёл «юзи, иккала қўллари, танаси олди қисмининг 35 % термик куйиши« ташхиси билан шифохонага ётқизилган.  

Шунингдек, ўтказилган бирламчи суриштирув давомида, Д.Қ. бундан олдин ҳам фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашиб жанжаллашганлиги ҳамда бир неча маротаба ўзини ёқиш ҳолатларини содир этишга ҳаракат қилганлиги, бироқ ходимлар томонидан бунинг олди олинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг