Тошкент вилоятининг яна қатор ҳудудларига радарлар ўрнатилди
Тошкент вилояти ҳудудида пиёдалар, ёш болалар билан боғлиқ ҳамда бошқа турдаги оғир оқибатли йул транспорт ҳодисаларини камайтириш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Бектемир - Чорбоғ», «Янгибозор - Паркент», «Тошкент - Олмалиқ» автомобиль йўлларининг бир неча нуқтасида янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техникалари ўрнатилди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, ушбу махсус автоматлаштирилган радар бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бера олади. У белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланаётган автоулов тезлигини қайд этиб, шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича далолатномани расмийлаштирилиб, фото тасвир илова қилинган ҳолда автоулов эгасининг яшаш манзилига жўнатилади.
Қўшимча қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра, 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter