Тошкент вилоятига қатновчи транспортлар одатдагидай ишлашда давом этади
Маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2021 йил 28 июнь кунидан бошлаб 12 июлга қадар, Тошкент шаҳрига вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 24 та автобус йўналишлари Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширади.
Ушбу йўналишлар хизматларидан фойдаланувчи аксарият йўловчилар Тошкент шаҳридаги идора ва ташкилотларда меҳнат қилиши ҳамда таълим муассасаларида таҳсил олишини инобатга олиб, Тошкент вилояти ҳудудига қатновларни амалга оширувчи йўналишларнинг фаолияти ўз иш тартиби ва қатнов чизмаси асосида амалга оширишда давом этади, дея хабар қилди корхона матбуот хизмати.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари фаолиятига доир чекловлар жорий этилган ҳолларда бу ҳақида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан йўловчиларга олдиндан маълумот берилади.
Айрим ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter