Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида ярим миллион ёшлар ҳатловдан ўтказилди

Тошкент вилоятида ярим миллион ёшлар ҳатловдан ўтказилди

Тошкент вилояти маҳаллаларидаги 1020 нафар етакчи томонидан 16-30 ёшдаги жами 562 минг 84 нафар ёшлар ҳатловдан ўтказилиб, уларнинг 516 минг 650 нафари «Ёшлар баланси» электрон платформаси тизимига киритилган.

Маъмурий жиҳатдан ҳудуди катта бўлган 400 дан ортиқ маҳаллардаги ёшлар етакчиларига Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан велосипед, компьютер жамланмалари ҳамда планшетлар берилган. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев қатнашган.

Айтилишича, вилоятдаги маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг 471 (46,2%) нафари олий, 316 (30,1%) нафари тугалланмаган олий, 233 (22,8%) нафари ўрта-махсус маълумотли кадрларни ташкил қилади. Ҳисобот даврида «Ёшлар дафтари»га 11 минг 855 нафар ёшлар киритилган, натижада 2371 нафар ёшларга амалий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, йил бошидан «Ёшлар дафтари» жамғармаларида 16 млрд. 419 млн. сўм миқдорда маблағ шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан «Ёшлар дафтари»даги 1 минг 459 нафар ёшларга 4 млрд. 830 млн. сўм миқдорида амалий ёрдам (доимий иш ўринлари, имтиёзли кредит, эр ажратиш, меҳнат қуроллари, тўлов-контракт, истеъдодни қўллаб-қувватлаш, тиббий хизмат учун, сафарбарлик чақируви резерви ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун) кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг