Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида янги сув омбори қурилади

Тошкент вилоятида янги сув омбори қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, «Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқланади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2022 йил 1 март қилиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти «ЎзГИП» МЧЖ билан биргаликда 2020 йилнинг 1 майига қадар мазкур қарорнинг 2-банди билан тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминланади.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур қарорга иловага мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни:

- буюртмачи ва бош лойиҳачи томонидан тақдим этилган аниқ ҳисоб-китоблар асосида, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури параметрлари доирасида Сув хўжалиги вазирлигига қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

- 2020 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг