Тошкент вилоятида яна иккита раҳбар ишдан олинди
Тошкент вилоятида Бекобод ва Зангиота тумани ҳокимлари ишдан бўшатилди. Бунга уларнинг ўз истагига кўра ёзган аризалари сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, 2 август куни Зангиота тумани ҳокими Абдиваҳоб Тамиқаев ва Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев ўз лавозимидан озод қилиш тўғрисида ариза ёзган.
Эслатиб ўтамиз, 2 август куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида танқидий видеселектор ўтказганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter