Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида курортлар қурилишига 514 млн АҚШ доллари жалб қилинади

Тошкент вилоятида курортлар қурилишига 514 млн АҚШ доллари жалб қилинади

Фото: «Advantour»

Эндиликда Тошкент вилояти ҳам юртимизнинг сайёҳлик марказларидан бирига айланиши кутилмоқда. Яъни вилоятда учта курорт қурилиши, бунинг учун 514 миллион АҚШ доллари жалб қилиниши режалаштириляпти. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

«Чорвоқ» эркин туристик зонасида «Чимён» ва «Белдирсой» халқаро тоғ-чанғи мажмуалари барпо этиш режалаштирилган. Мажмуаларнинг лойиҳалари француз компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳаларга ажратиладиган инвестициялар миқдори 263, 7 миллион ва 178, 4 миллион долларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, «Нанай» экотуристик мажмуасини қуриш учун 62, 4 миллион доллар ажратилади.

Тошкент вилоятида учта – Чимён, Белдирсой ва Нанай халқаро даражадаги курортларни барпо этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Амирсой ва Юсуфхона бўйича лойиҳалар ҳам давом эттирилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида 40 километрдан ортиқроқ туристик тоғ-чанғи трассалари, 100 турдаги янги туристик хизматлар, меҳмонхоналарда 25 мингтадан ортиқ ётоқлар, 3000 та янги иш ўрни яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг