Тошкент вилоятида электр энергия истеъмолини ҳисоблашни автоматлаштириш бошланди
Тошкент вилоятида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Жумладан, Ангрен шаҳри ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 53 036 та электр ҳисоблагичлар ҳамда ҳисоб нуқтларидан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 420 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Ўзбекэнерго» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу кунгача шаҳарга «Toshelectroapparat» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 15 600 дона замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилган.
Маълумот учун, Ангрен шаҳрида 50 000 га яқин истеъмолчи мавжуд бўлиб, шу кунгача 10 000 га яқин хонадонга электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
«Ўзбекэнерго» АЖ томонидан «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб реконструкция ва модернизация ишлари изчил амалга оширилмоқда. Президентнинг «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, электр энергияси соҳасида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1 984 МВт 7 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter