Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Фото:«Uza.uz»

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. 

Унда Зуҳра Миргазиева Тураевна вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

З.Миргазиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг