Тошкент ва вилоятлар ўртасида транспорт қатнови тўхтатилмайди — вазирлик
Бугун интернет тармоғида Тошкент шаҳри ва вилоятлар ўртасида қатнов тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Транспорт вазирлиги эълон қилган маълумотга кўра, мазкур хабар асосга эга эмас.
«Доимий яшаш манзили бўйича Тошкент шаҳридан вилоятларга чиқиб кетаётган йўловчилар оқими бир неча баробарга ортиб кетиши натижасида темир йўл вокзаллари ҳамда автовокзаллар айни дамда ҳар доимгидан кўра гавжум.
Бу каби вазият айрим шахслар томонидан нотўғри талқин қилиниб, ижтимоий тармоқларда тез орада Тошкент шаҳри билан вилоятлар ўртасидаги барча қатновлар тўхтатилади, шунинг учун фуқаролар доимий яшаш манзилларига чиқариб юборилмоқда мазмунидаги ҳақиқатдан йироқ бўлган маълумотлар тарқатилмоқда.
Бу каби маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, Тошкент шаҳри билан шаҳарларо йўналишларда амалга оширилаётган барча авиа, темир йўл, автомобиль ташувлари узлуксиз равишда давом эттирилишини маълум қиламиз»-,дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 16 мартдан Ўзбекистондаги боғча, мактаб ва ОТМар вақтинча ёпилди ва вилоятлардан келиб ўқийдиган талабалар қайтиши ҳисобига такси нархлари ошиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter