Тошкент ва Андижонда газ ўғирлаган масъуллар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда “A-A.” НТМ масъул шахслари муассасанинг 3 та иситиш қозонини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 116 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.О.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва бошқалар умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 103,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter