Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент-Урганч» йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

«Тошкент-Урганч» йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар қилди.

Қўшимча қўйилган №256/255-сонли поезд жорий йилнинг 17,19,21,23,25 июль кунлари соат 14:30да Тошкент жанубий вокзалидан Урганч томон харакатланади. 19,21,23,25,27 июль кунлари эса соат 10:00 да Урганч вокзалидан пойтахтга қайтади.

Қўшимча маълумотларни 1005 қисқа рақам орқали ёки жойлардаги ҳудудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг