Тошкент туманида 4 эгизак туғилди
Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак (3 қиз, 1 ўғил) фарзандли бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги телеграм-канали хабар берди.
Республика Перинатал марказида ўтказилган жарроҳлик амалиёти мувафаққиятли олиб борилиб, она ва болалар ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси томонидан қаттиқ назоратга олинган.
Керакли барча муолажалар давом эттирилмоқда. Янги туғилган чақалоқлар интенсив даволаш муолажаларини олмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter