Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги каналлар бўйида йирик сайилгоҳлар бунёд этилади

Тошкент шаҳридаги каналлар бўйида йирик сайилгоҳлар бунёд этилади

Фото: Xabar.uz

2030 йилда Тошкент шаҳридаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади.

Каналлар бўйларида сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, ҳозирда пойтахтимиздан оқиб ўтувчи турли каналлар атрофида 42 км узунликда сайр қилиш масканлари барпо қилинди. Бу жараёнда каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилиб, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил қилинди, дейилади ҳокимлик маълумотида.

Бу ишлар давом эттирилиб, каналлар бўйидаги сайилгоҳлар узунлиги 2024 йилда 50 км, 2025 йилда 60 км, 2026 йилда 75 км, 2027 йилда 90 км, 2028 йилда 110 км, 2029 йилда 130 км ва 2030 йилда 150 кмга етказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, сайилгоҳларда аҳоли маданий хордиқ чиқариши учун болалар ўйингоҳлари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг