Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ меҳрибонлик уйидаги воқеа юзасидан баёнот берди

Тошкент шаҳар ИИББ меҳрибонлик уйидаги воқеа юзасидан баёнот берди

Фото:«Xabar.uz»

Интернет тармоғида «Елена Полянская» номи остидаги фойдаланувчи Юнусобод туманидаги 23-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, 15 ёшли Р.С.га жисмоний қийноқ бўлгани хусусидаги маълумотни чоп этган.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур хабарга муносабатини билдирди. Унга кўра, мазкур масала юзасидан жорий йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110-моддаси («Қийноқ») 2-банди бўйича жиноий иш қўзғатган. 7 апрелда мазкур иш Юнусобод тумани ИИБга юборилган. Тергов ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Суд-тиббий экспертизаси маълумотларига кўра, бола енгил тан жароҳати олган. Мазкур ишда тарбиячилардан бири гумонланмоқда.

Жабрланувчи Тошкент шаҳар ИИББнинг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психолог ва тарбиячилар назоратида эканлиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг