Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокими ишдан олинди

Тошкент шаҳар ҳокими ишдан олинди

Фото: «Utro.news»

Кўп йиллардан бери Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Раҳмонбек Усмонов ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Лекин ҳозирча ушбу хабар расман тасдиқланмаган. 

Р.Усмонов 2012 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.


Маълумот учун: Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1982 йил Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

1977–1982-йиллар — Тошкент автомобиль йўллари институти талабаси.

1982–1990-йиллар — 1-Автокорхона участка устаси, автоколонна бошлиғи, катта муҳандиси, тасарруф бўйича директор ўринбосари.

1990–1993-йиллар — «Ўзагроқурилиш» бирлашмасига қарашли «Агроқурилишмехсервис» ишлаб чиқариш информация бошқармаси бошлиғи, қурилишмехсервис директори, бош директор ўринбосари.

1993–1996-йиллар — 1-Автокорхона директори.

1996–1996-йиллар — «Тошшаҳарйўловчиавтотранс» бирлашмаси бошлиғи.

1996–2001-йиллар — «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари.

2001–2003-йиллар — Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари.

2003–2005-йиллар — Яккасарой тумани ҳокими.

2005–2011-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

2011–2012-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси.

2012–2018-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг