«Тошкент-Қарши-Тошкент» энди «Тошкент-Термиз-Тошкент»га айланди

Жорий йил 20 мартдан йўловчилар ва саёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳозиргача Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 4/3 сонли электропоезди Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.
Мазкур электропоезд ҳафтада 6 кун, яъни сешанба кунидан бошқа барча кунларда ҳаракатини амалга оширади. Тошкентдан соат 08:50 жўнайдиган 4-сонли электропоезд соат 20:16 да Термиз вокзалига, Термиздан соат 06:50да жўнайдиган 3-сонли электропоезд эса соат 18:44 да Тошкент вокзалига кириб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter