Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент-Марказий вокзали аввалгидек ишлай бошлайди

Тошкент-Марказий вокзали аввалгидек ишлай бошлайди

16 октябрь санасидан бошлаб Тошкент-Марказий вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 15 сентябридан 15 октабр санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар маълум муддат ичида Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.

16 октябрь санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб», тезюрар «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент — Волгоград — Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.

Ҳозирда Тошкент-Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октабр санасидан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг