Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчаларидан синган дарахт ва шохларни олиб чиқишга яна икки кун керак — Ҳокимлик

Тошкент кўчаларидан синган дарахт ва шохларни олиб чиқишга яна икки кун керак — Ҳокимлик

Тошкент шаҳри ҳудудида жорий йилнинг 8 апрелидан 9 апрелга ўтар кечаси кучли қор ёғиши кўплаб дарахтларнинг синишига, электр тармоқларида узилишлар ва газ қувурларининг шикастланишига сабаб бўлган эди.

11 апрел куни ҳам таъмирлаш ишлари давом эттирилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди:

— 6 та худуддаги газ тармоқлари жорий таъмирланди;

— 26 та газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилди;

— 251 та манзиллардаги кўча чироқлари узилган симлари тикланди;

— 95 та манзиллардаги кўча чироқлари симларидаги қисқа туташувлар бартараф қилинди;

—15 та кўча ёритиш устунлари алмаштирилди;

— 42 та трансформатор пунктлари техник кўрикдан ўтказилди;

— 1,4 км ҳаво электр тармоқлари таъмирланди;

— 8 та электр кабел тармоқларидаги қисқа туташувлар бартараф этилди;

— 50 км иссиқлик тармоқлари техник кўрикдан ўтказилди;

— 400 дан ортиқ машина ва тиркамаларда шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди.

Бугун Учтепа туманининг 30, 31-мавзеларида ва Чилонзор туманининг Гулистон мавзесида электр тармоғи кабелларида авария ҳолати юзага келиши натижасида 35 та кўп қаватли уйларда кузатилган вақтинча электр таъминотидаги узилишлар тез фурсатларда бартараф этилди.

Ҳозирда Тошкент шаҳрида электр, газ, иссиқлик ва тоза ичимлик таъминотларида узилишлар йўқ.

Шунингдек, жорий йилнинг 12-14 апрел кунлари кучли ёғингарчилик натижасида содир бўладиган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида, 22 631 п.м. ирригация тармоқлари ва 52 км ёпиқ коллекторлар тозаланди ҳамда 141 та сув тортиш насослари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди.

«Коммунал хизматларнинг оғир шароит юзага келишига шай турилишига ҳамда пухта кўрилган тайёргарлик ишларига қарамай ҳозирги кунга келиб, шоҳ кўчалар, кўчалар ва мавзелар ичидаги синган дарахтлар ва шохларнинг олиб чиқиб кетилишига яна камида икки кун лозим эканлиги тасдиғини топмоқда.

12-13 апрел кунлари ҳам ишчи хизматчилар томонидан марказий ва шоҳ кўчаларни, ички йўлларни тартибга келтириш, кузатилган талофат оқибатларини бартараф этиш ҳамда жорий йилнинг 12-14 апрель кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликка тайёргарлик кўриш ишлари давом эттирилади», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган ахборотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг