Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус ҳайдовчилари қанча маош олади? Метро машинистлари-чи?

Тошкентда автобус ҳайдовчилари қанча маош олади? Метро машинистлари-чи?

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Тошкент метросига пресс-тур ташкил қилингани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Расмийлар ушбу пресс-турда қатор саволларга, жумладан пойтахтда автобус ва метро ҳайдовчилари қанча маош олиши масаласига ҳам изоҳ бериб ўтишди. 

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, автобус ҳайдовчиларининг маоши бугунги кунда 3-3,5 миллион сўмни ташкил қилади. 

Шунингдек, «Тошкент метрополитени» УК раҳбари Ойбек Худойқуловнинг Xabar.uzга маълум қилишича, метро машинистларининг ҳам ўртача маоши 3-3,5 миллион сўмдир. Айрим юқори малакали ишчиларга 4 миллион сўмдан ошиқ тўланади. Оддий метро хизматчиларининг ойлигини қўшиб ҳисоблаганда, ташкилотда ўртача маош 2,1 миллион сўм, дейди метрополитен раҳбари. 

 «Тошкент метрополитени» УК раҳбари Ойбек Худойқулов. Фото:«Xabar.uz»

Ёдингизда бўлса, Тошкент метроси 2020 йил 21 мартдан 15 августга қадар карантин чора-тадбирлари сабаб ёпилганди. Ушбу ойларда ҳам ходимларга ойлик маошлар тўлиқ тўлаб берилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг