Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропортига олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилади

Тошкент аэропортига олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилади

Фото: Xabar.uz

Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу йўл ўтказгич бугун, 2 июл соат 17:00 дан 3 июл 06:00 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Бу вақт оралиғида автомобиллар аэропортга Сергели йўналишидан «Файзли Тошкент» кўчаси ва ТХАЙ орқали, Миробод туманидан Ҳайдар Алиев, «Темирйўлчилар» ва «Учувчилар» кўчалари орқали келишлари мумкин.

«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Ҳайдовчиларга бошқа ёндош кўчалардан ҳаракатланишларини тавсия қиламиз», дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг