Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ: элчихона ходимлари жанг кетаётган ҳудудлардан ҳам фуқароларни эвакуция қилмоқда

ТИВ: элчихона ходимлари жанг кетаётган ҳудудлардан ҳам фуқароларни эвакуция қилмоқда

фото: xabar.uz

2022 йилнинг 5-6 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 440 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 88 нафар аёллар, 59 нафар вояга етгаман шахс ва 20 та чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили маълум қилди.

28 февралдан 5 мартга қадар 16 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 3 685 нафар ватандошимиз қайтарилди. Шунингдек 6 март куни ҳам қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 850 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 50 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 800 нафари эса Катовитсе аэропортига жойлаштирилган.

«Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар» дейлади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг