Тиниб-тинчимаган олимлар. Янги турдаги қор парчаси кашф этилди
Швециялик олимлар рентген аппарати ёрдамида қор парчасининг янги кўринишини аниқлашди. Мазкур қор парчасини аниқлаш бўйича тадқиқотда Швеция шимолида жойлашган Технология университети қошидаги янги қор академияси ходимлари иштирок этишди.
Академик Юхан Касселгреннинг таъкидлашича, рентген аппарати орқали алоҳида кристалларни кўриш имконияти туғилган. Тадқиқот давомида адабиётларда таърифланмаган қор парчалари аниқланган. Унинг айтишича, янги қор парчаси чўзиқроқ шаклдаги юлдузга ўхшайди. Қор қопламаси текис бўлмай, ичи бўш ва туннел каби чўзилган.
Шунингдек, олимнинг таъкидлашича, қор парчалари ёғаётган пайтидагини турлича. Ерга тушиб эскиргач, улар муз кристалларига ўхшаб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter