Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тинчланишнинг тезкор усуллари билан танишинг

Тинчланишнинг тезкор усуллари билан танишинг

Сув ҳам тинчлантиришнинг яхши усулларидан.

Фото: «Uznayvse.ru»

Стресс ҳолатлари ҳаётимизда ҳар қадамда учрайди: уйда, ишда, жамоат жойларида. Бу ҳолат эса, албатта, кайфиятимизга, ҳатто соғлиғимизга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Хўш, шундай вазиятларда қандай қилиб тезда кайфиятни ўнглаш, стресс ҳолатидан қутулиш мумкин?

Бунда энг аввало, асаббузарлигингиз атрофдагиларга ҳам таъсир қилмаслиги учун (асосан, болаларга) бир неча дақиқа сукут сақланг ва миянгизда 10 ёки 20 гача сананг. Шунда диққатингиз санашга ўтиб, асабингиз тинчлана бошлайди.

Иккинчи маслаҳат. Бир маромда нафас олинг. Бу асаббузарликка қарши курашишнинг энг мақбул усули. Олимларнинг айтишича, бир маромда нафас олиш натижасида нафас мушаклари кўпроқ кислород олади ва адреналин миқдори камаяди.

Учинчи маслаҳат. Фантазиянгизни ишга солинг. Визуал нарсаларни кўз олдингизда гавдалантиринг. Масалан, сувни. Ёки кўзингизни юмиб, оқ фондаги нарсаларни ҳам хаёлингизга келтиринг. Бу яхши  самара беради.

Тўртинчи маслаҳат. Сув ҳам тинчлантиришнинг яхши усулларидан. Бунинг учун, албатта, душ қабул қилишингиз шарт эмас. Шунчаки, ўзингизни бироз бўш қўйинг ва қўлингизни бир неча дақиқа сувда тутиб туринг.

Бешинчи маслаҳат. Қора шоколад ёки асалдан фойдаланинг. Икки ёки уч бўлак қора шоколад асабийлашиш даражасини бироз пасайтиради ва кайфиятни кўтаради. Муҳими, қора шоколаддаги какао миқдори 60 фоиздан ошмаганини танланг. Акс ҳолда, у соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.

Маслаҳатларнинг қай бири сизга маъқул бўлса, ана ўшанисини ўзингизда синаб кўринг. Энг муҳими, ўзингиз ва асабингизни асранг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг