Забонсиз ёрдамчилар: зилзила ҳудудларида итлар одамларга кўмак бермоқда (фото)

Расмий маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 12 391 кишига етди, 62 914 киши жароҳат олди, Сурияда эса қурбонлар сони 2992 кишига етган.
Ҳодиса жойларида одамлар билан бирга қидирув итлари ҳам фаол ишламоқда.
Кинологлар итлар ёрдамида вайроналар остидан инсонларни чиқариб олмоқда. Улар орасида ўзбекистонлик мутахассислар ҳам бор.
Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази командири, полковник Исмоил Шариповнинг ЎзА сайтига берган интервьюсига кўра, қутқарувчилар билан кинология хизмати ҳам олиб кетилган.
Аввалроқ, Туркияга 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи етказилгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter