Термиз халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатади
Термиз халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатади, деб хабар берди Uzbekistan Airports ахборот хизмати.
2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача Термиз халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади, дейилади хабарда.
Айни пайтда узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши тўлиқ якунланган. Деярли икки ой муддатда юриш йўлакларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан улаш, шунингдек, янги CAT-I ICAO ёритиш-сигнал тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимларини ўрнатиш бўйича ишларни якунига етказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter