Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг тегишли буйруғи билан Хидайходжаев Жаҳонгир Исамутдинович Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
Хидайходжаев Жаҳонгир Исамутдинович 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
Шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, агентликнинг аввалги раҳбари Афзал Эрматов Жиноят кодексининг 205-моддасида (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда гумонланиб, ушланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter