Ташқи ишлар вазирлиги Сингапурга бормоқчи бўлганларга мурожаат қилди
Ўзбекистоннинг Сингапур Республикасидаги элчихонаси мазкур мамлакат ТИВга таянган ҳолда маълум қилишича, Сингапур иммиграция ва назорат-ўтиш пунктлари хизмати 2019 йил 14 августдан бошлаб Сингапурга киришни қайд этиш (SG Arrival Card) электрон хизматининг тажриба версиясини синовдан ўтказмоқда.
Мазкур дастур Сингапурга келаётган шахслар томонидан мамлакатга келишларидан аввал ўзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишлари билан боғлиқ жараённи тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастур босқичма-босқич 2021-йилгача амалдаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тўлдириш тизими ўрнини эгаллайди.
Сингапурга боришни режалаштираётган чет эл фуқаролари барча мавжуд электрон платформалар орқали мамлакатга келишларидан олдин 14 кун ичида зарур шаклни тўлдиришлари мумкин. Дастур хизматларидан фойдаланиш текин, аммо виза тизими ўрнатилган давлаталарнинг фуқаролари учун виза олиш билан боғлиқ жараённи бекор қилмайди.
Ҳозирда мазкур қулайликдан Сингапурга фақатгина ҳаво транспорти воситасида келувчи шахслар фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter