Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Tashkent City»даги 215 метрлик осмонўпар бино қандай қурилади?

«Tashkent City»даги 215 метрлик осмонўпар бино қандай қурилади?

Фото: «Sputnik»

«Tashkent City»да қурилиши бошланган ва Марказий Осиёдаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган иншоот 50 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 215 метрни ташкил этади. Бино пойдеворига Эйфель минорасига сарфланган миқдордаги темир ишлатилади, деб хабар қилмоқда «Sputnik».

«Murad Buildings» компанияси раҳбари Мурад Назаровнинг сўзларига кўра, бинонинг мустаҳкам ва зилзилага дош беришига тўғрисидаги масалаларга алоҳида эътибор берилган ва бу лойиҳанинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб олинган.

«Tashkent City» ҳудудидаги 4-лотда амалга оширилаётган қурилиш пойдеворларига Эйфель минорасига сарфланган ёки 7,5 минг километрни ташкил қилувчи темир ишлатилади. Бу Туркияга бориб, қайтиб келишдан ҳам узунроқ дегани. Бу ўзига яраша жиддий лойиҳа», — деди Мурад Назаров.

Бундан ташқари, пойдевор мустаҳкам бўлиши учун 700 маркали бетон ишлатилади.

Унинг маълум қилишича, қурилиши бошланган объектнинг пойдевори 20 метр чуқурликда, яъни 4 қават пастда қуйилади. Жорий йилнинг куз ойига қадар осмонўпар бинонинг пойдевори қуйилиши режалаштирилган.

«Тахминан ноябрь ойидан бинони қаватма-қават кўтара бошлаганимизда ҳамюртларимиз шуни гувоҳи бўлишадики, ҳар 2 ва 3 кунда бинонинг бир қавати кўтарилади», — деди «Murad Buildings» компанияси раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг