Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева вазирга оғриқли муаммони эслатиб қўйди

Танзила Норбоева вазирга оғриқли муаммони эслатиб қўйди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун  «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат Раиси, Комиссия раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.  Комиссия аъзолари, сенаторлар, Ёшлар парламенти аъзолари, маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари қатнашган ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари фаолиятини ўрганиш натижалари, Комиссия ҳузуридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлар бирлашмаси»нинг жорий йилда амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.

Т.Норбоева йиғилишни олиб борар экан, ушбу масалада ютуқлар билан бирга муаммолар ҳам қаторлашиб турганини алоҳида таъкидлади. Мажлис давомида комиссия аъзолари ва йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб, комиссия қарори ўқиб эшиттирилди.

Сенат раиси ўз таклифлари ва хулосалари билан ўртоқлашиш асносида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2021 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиладиган иш жойларининг сифат даражасини танқидий таҳлил қилишни, муносиб иш ўринлари квоталанишини ташкил қилишини, ҳудудларда барпо этилаётган иш ўринларида, масалан аёллар ишлаётган корхоналарда ойликларнинг ниҳоятда камлигини   катта сўроқ остига қўйиб, кўриб чиқиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг