Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиландга бораётган ўзбеклар сони салкам 2,5 баробар ошди

Таиландга бораётган ўзбеклар сони салкам 2,5 баробар ошди

Таиландга туристик мақсадларда борган ўзбекистонликлар сони 2,3 баробарга ортди. 

 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-апрел ойларида жами 15,5 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,6 минг нафарга ёки 2,3 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Таиландга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

- сайёҳлик – 13 655 нафар

- қариндошларни йўқлаш – 1 730 нафар

- хизмат юзасидан – 57 нафар

- ўқиш – 8 нафар

- даволаниш – 6 нафар

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг