Тадбиркор розилигисиз унинг ҳисобрақамидан пул «ечиб олиш» жиноят саналиши мумкин
Тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобрақамидан пул маблағларини унинг розилигисиз кўчириш ёки олиб қўйиш ҳолатлари бўйича маъмурий ва жиноий жавогарлик чораларини белгилаш бўйича қонун лойҳаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда, тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидан қонун ҳужжатларида белгиланмаган тартибда пул маблағлари ечиш ҳолатлари мавжуд.
Амалиётда мазкур ҳаракатлар солиқ органлари, банк муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан содир этилмоқда.
Ушбу ноқонуний ечилган пул маблағлари суд ёки уларнинг юқори органлари томонидан аниқланган тақдирда уларга нисбатан ҳеч қандай жавобгарлик чоралари қўлланилмасдан қолинмоқда.
Шунингдек, МЖтКда давлат органларининг мансабдор шахсларига нисбатан ортиқча ундирилган ва тўланган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик учун жавобгарлик белгиланмаган.
Шунга кўра, ҳазкур ҳужжат лойиҳаси билан Жиноят кодекси тегишли тартибда 19212-модда билан тўлдирилмоқда.
Унга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки ҳисобдан чиқариш, ва ортиқча ундирилган пул маблағларини жисмоний ва юридик шахсларнинг биринчи талабига асосан қайтармаганлик шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса эса, БҲМнинг 500 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter