Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорларнинг ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Тадбиркорларнинг ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилга  юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Вакил девони тадбиркорликни қўллаб қувватлаш борасида қонунчилик ташаббуси борасида қатор самарали фаолиятни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан кейинги йилларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишнинг янги механизмлари жорий этилди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик ҳамда хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

Бунга аниқ мисол сифатида жорий йил 12 августдан кучга кирган тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи Ўзбекистон республикасининг Жиноят  кодекси ҳамда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексларига киритилган  ўзгартиришларни келтириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг