Ёш тадбиркор 50 та хонадонни оталиққа олди
Қаҳрамонимиз – Наманган шаҳридаги «Имрон текстиль грууп» корхонаси раҳбари, фаол ёш тадбиркор, «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасининг вилоят бўйича координатори Исломбек Қутфиддинов билан қисқа суҳбатлашдик.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда кечаётган пандемия даврида, айниқса, тадбиркорлар ўрнак бўлишмоқда. Улар қўлларидан келганича карантин пайтида қийналиб қолган одамларга саховат кўрсатишмоқда.
– Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишда имкон қадар ўзимизнинг хайрия ишларимиз билан иштирок этмоқдамиз. Қувонарлиси, «Ёшлар - келажагимиз» жамғармасининг имтиёзли кредитидан фойдаланиб, ишлаб чиқариш фаолиятини намунали йўлга қўйган йигит-қизлар ҳам ташаббус билан чиқишмоқда. «Биздан нима ёрдам, қандай хизмат бор. Маблағимиз ва озиқ-овқат маҳсулотларимиз билан кўмак беришга тайёрмиз», дейишяпти.
Ўзим тадбиркор сифатида 50 та хонадонни оталиққа олдим. «Саховат ва кўмак» жамғармасига ҳам 50 миллион сўм ўтказдим. Биз бепарво эмасмиз, биз меҳр улашамиз! Худохоҳласа, тез орада шу синовли кунлар тугаб, халқимиз ва Президентимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади!..
Дарҳақиқат, Исломбек сингари шаҳди баланд наманганлик кўплаб тадбиркорлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлашмоқда. Ижтимоий дахлдорлиги юксак бизнесменларимиз сафи ортаверсин, илоҳим. Зеро, муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож кишиларга хайру саховат қилишнинг ажру мукофоти бисёрдир.
Орифжон Жўраев ёзиб олди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter