Сув қудуқларини аниқлаш ва бурғилаш фақат Геология қўмитаси томонидан амалга оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган йиғилишда бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз ҳолатга келгани, қарийб 800 та маҳаллада сув таъминоти ёмонлашгани таъкидланди.
Шу билан бирга, Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида ер ости қудуқларини қазиш ҳамда Зарафшон, Чирчиқ каби дарёлар ўзанида қум-шағал олиш ишларини назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида, ушбу ҳудудларда ер ости чучук сувлари захиралари 30 метргача пасайган.
Йиғилишда бундан буён сув қудуқларини аниқлаш ва бурғилаш ишлари фақат Геология қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Икки ой муддатда Зарафшон ва Чирчиқ дарёларининг ичимлик суви таъминотига салбий таъсир кўрсатадиган участкаларида тартиб ўрнатиш топширилди.
«Бошқа дарё бўйларидаги аҳвол ҳам қаттиқ тартибга олиниши керак. У ерлардаги ҳолатдан тўлиқ хабарим бор. Бунга ҳам икки ой муҳлат бераман», — деди давлатимиз раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter