Сурхондарёнинг ҳар бир туманида 9-12 қаватли уйлар қурилади
![Сурхондарёнинг ҳар бир туманида 9-12 қаватли уйлар қурилади](https://static.xabaruz.com/crop/1/0/720_460_95_1010935079.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғон туманида «Сурхонцементинвест» салоҳияти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.
Шу ерда вилоятда саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Унда Президент томонидан вилоятнинг ҳар бир туманида 9-12 қаватли уйлар қуриш, Денов тумани иқтисодиётини ривожлантириш, туманда эркин иқтисодий зона ташкил этиш, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, кўпроқ инвестициялар жалб қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter