Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ёввойи тўнғиз овлангани маълум бўлди

Сурхондарёда ёввойи тўнғиз овлангани маълум бўлди

Сурхондарё  вилояти Экология бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари  билан ҳамкорликда Музработ тумани ҳудудида назорат рейд тадбирлари ташкил этилди.

Рейдда «Боғи эрам» маҳалласи ҳудудида икки нафар фуқаро қўлбола тузоқ қўйган ҳолда ёввойи тўнғиз овлаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига 4 миллион 950 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бири БҲМ 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Фуқаролар жарима ва етказилган зарарни тўлайдиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг