Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда икки собиқ ҳокимга ҳукм ўқилди

Сурхондарёда икки собиқ ҳокимга ҳукм ўқилди

Сурхондарёда икки собиқ ҳокимга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Пардаев Рустам Убодуллаевич ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми «а» банди, 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, Рустам Пардаев 2020 йил ноябрь ойидан 2022 йил январь ойига қадар Денов тумани ҳокими лавозимида, 2022 йилнинг 1 февраль кунидан 2023 йилнинг январь ойига қадар Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Худойберганов Бахтиёр Хаитович ЖКнинг 229/4-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари, 167-моддаси 2-қисми «а, в, г» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а» банди, 184/1-моддаси 2-қисмидаги жиноятни қасддан содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, Бахтиёр Худойберганов 2019 йил 20 сентябрь кунидан 2022 йил 25 январь кунига қадар Шўрчи тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳокимлар, солиқ қўмитаси масъуллари, ҳоким ўринбосари каби мансабдорлар қўлга олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг