Суратдаги юртдошимизмас, бироқ у тушган ҳолат бизга бегона эмас
Суратда юртдошимиз акс этмаган, тўғри. Бироқ у тушган ҳолат биз томонларга ҳам бегона эмас. Сиз суратга эмас, унинг воситасида ёзилган қуйидаги фикрларга эътибор қаратинг. Олдинда Рамазон...
Шоира ва журналист Дилфуза Комил «Facebook»даги саҳифасида шундай ёзади:
«...Ёрдам бераётганингиз – фақир ёки ногирон шўрликнинг уйига камералар, фотоаппаратлар, ҳокимият ва яна аллақайларнинг вакиллари билан савлат тўкиб кириб борасиз, у шўрликни рўпарага турғизасиз... Бераётганларингизни камера қаршисида кўз-кўз қиласиз, худдики бир бечорага бутун бир сарватни ҳадя қилаётгандек: қўл сиқишлар ва ҳоказо қоидабозликлар...
Фақир шўрлик ўзининг аҳволи бутун мамлакатга намойиш бўлаётганидан ичида эзиларкан, сиз қилаётган ишингиздан ғурурланасиз!
Бунақа мурувват намойишлари кимга керак?!
Балки фаросатингизнинг озгина қисмини ишлатиб кўрарсизлар, муҳтарам ҳисобот учун саховат кўрсатадиганлар».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter