Алишер Усмонов 1000 та оилага 2,5 млн. сўмдан берди
Миллиардер Алишер Усмонов Марҳамат туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Марҳамат туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида мамлакатимизда пандемия даврида аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмига ҳамюртимиз Алишер Усмонов томонидан берилган молиявий ёрдам маблағлари йўналтирилган банк карталари бугун «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, туманимиздаги 48 та маҳалла фуқалолар йиғинидан ҳақиқатдан ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган 1000 та оиланинг ҳар бирига 2,5 млн сўмдан, жами 2,5 млрд сўм етказиб берилди», — дейилади туман ҳокимлиги тарқатган хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter