Совуқ кунларда она уч нафар фарзанди билан уйга киритиб қўйилди
Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими иш юритувидаги яна бир ҳужжат ижроси таъминланди.
Давлат ижрочиси Машраб Жовлиевнинг маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогар М.М.ни уч нафар фарзанди билан турмуш ўртоғининг уйига доимий яшаш учун мажбурий тартибда киритиб қўйиш белгиланган.
Қайд этилишича, М.М оилавий келишмовчиликлар сабаб фарзандлари билан уйдан кетишга мажбур бўлган.
Мазкур ҳужжат бўлим иш юритувига жорий йилнинг 20 ноябрь куни келиб тушган ва қарздор огоҳлантирилган. Бироқ ижро ҳужжати талаби ихтиёрий бажарилмагач, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга келинганда дастлаб, қарздор ҳамда унинг онаси келинни уйга киритишга қаршилик кўрсатган. Аммо давлат ижрочиси томонидан қарздорга қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик тушунтирилганидан кейин тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида она ва болалар уйга киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter