Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ишдан олинди
Абдулла Азизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаган Азизов 2019 йилда Давлат солиқ қўмитасида иш бошлаганди.
2020 йилнинг июль ойида эса у Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар бўлди.
А.Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter