Соғлиқни сақлаш вазири «Facebook»да ўз саҳифасини очди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини очди.
«Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир.
Сиз билан доимий мулоқотда бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида Сизни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Facebook ижтимоий тармоғида ўз шахсий саҳифамни очдим.
Энди тиббиёт соҳасидаги янгилик, режа, таклиф, мурожаат ва муносабатларни ушбу саҳифада биргаликда муҳокама қиламиз», - дея ёзган Шодмонов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter