Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари тайинланди

Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари тайинланди

Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва молиявий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига Аҳмедов Азизбек Азаматович тайинланди.

Азизбек Азаматович шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Азизбек Ахмедов 1990 йилда туғилган. 2012 йил Навоий давлат кончилик институтининг кундузги бўлимини автоматлаштириш ва бошқарув йўналишида тамомлаган. Иш фаолиятини 2009 йил Навоий давлат кончилик институти Кадрлар бўлимидан бошлаган. Чет тилларидан рус ва инглиз тилларини билади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг