Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёқараши тор, савияси паст ва маданиятсиз ходимларга ЙҲХБда ўрин йўқлиги айтилди

Дунёқараши тор, савияси паст ва маданиятсиз ходимларга ЙҲХБда ўрин йўқлиги айтилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати бригадасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азиз Исроилович Икрамовнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Генерал-майор Азиз Икрамов эндиликда эскича усулларда ишлаб бўлмаслигини, ҳозир ҳар бир ходимдан жонбозлик кўрсатиш, ташаббускор бўлиш, тинимсиз изланиш ва ўрганиш талаб этилишини, бунинг учун энг аввало ҳар бир ходимнинг билим даражаси юксак, муомала маданияти бошқаларга ўрнак бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Камчиликларга йўл қўядиган, одамларни сарсон қилиб, уларнинг норозилигини келтириб чиқарадиган, сиёсий ва ижтимоий дунёқараши паст, савиясиз, сиёсий дунёқараши тор, қолаверса маданиятсиз ходимларга сафларимизда ўрин йўқ, деб қатъий фикр билдирди. Вазир ўринбосари сафда турган ҳар бир ходим олдида тўхтаб, у билан қисқа мазмунда суҳбат ўтказди. Савол-жавоблар қилди. Шунингдек, вазир ўринбосари ходимларнинг махсус кийим-бошларига, орасталикларига ҳам эътибор қаратиб, ўзининг танқидий фикрларини билдирди.

Бундан ташқари у Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамиша халқ кўз ўнгида фаолият олиб боришини, фуқароларимиз уларнинг ҳаракатларига қараб бутун ички ишлар органлари фаолиятига бахо беришини тушинтирди. Бу йўналишдаги ижобий ҳаракатлар халқнинг ички ишлар органларига нисбатан ижобий фикрини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Вазир ўринбосари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлигида амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор лойиҳалар билан ҳам танишди ҳамда улар юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг