Сирдарёлик ота бедарак йўқолган қизи ва унинг танишини қидирмоқда
20 август куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Бахтиёр Жайнақулов ИИБга мурожаат қилди.
У шу йил 17 август куни соат 19.00ларда бирга яшовчи қизи 1997 йилда туғилган Мадина Қаҳрамонова таниши 1995 йилда туғилган Фурқат Тожиқулов билан учрашиб, улар номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз М.Қаҳрамонова ва унинг таниши Ф.Тожиқулов ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз», дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter