Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёлик ўқувчи отасининг пулларини онлайн ўйинга сарфлаб юборди

Сирдарёлик ўқувчи отасининг пулларини онлайн ўйинга сарфлаб юборди

Сирдарё туманида яшовчи 8-синф ўқувчиси С.Ф. (2007 й.т.) онлайн ўйин аккаунтини сотиб оламан деб отасининг 1 млн сўмга яқин пулини ишлатиб юборди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 

Ота-онасининг ички ишларга мурожаатида билдирилишича, уларнинг фарзанди «PUBG» онлайн ўйини аккаунтини сотиб олиш учун банк карталаридан Telegram мессенжерида танишган номаълум шахсга 1 миллион сўмга яқин пулни ўтказиб берган. Пулни қўлга киритган шахс эса аккаунтни бермаган ва ёзишмаларни ўчириб ташлаган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахслар Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида яшовчи 2006 й.т. М.У. ва Э.Ҳ. бўлиб чиқди.

М.У. ва Э.Ҳ. шу йўсинда яна бир нечта фирибгарлик жиноятларини амалга оширганликлари маълум бўлди: вояга етмаганларга ўйин аккаунтини сотишни таклиф қилиб, ўтказиб берилган пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборишган.

М.У. ва Э.Ҳ.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг