Сирдарёга юборилган буюмларнинг аянчли ҳолати бўйича ҳокимлик муносабат билдирди
Бугун ижтимоий тармоқларда Сардоба фалокатидан жабрланганларга юборилган буюмларнинг Гулистонда аянчли ҳолатда ётгани ҳақида фотолар тарқалди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Гулистон шаҳри Н.Зокиров кўчаси 1-уйда жойлашган вақтинчалик омборхонада кузатилган бўлиб, бу омбор «Сардоба» сув омборида фавқулодда ҳолат юз берганлиги муносабати билан кўнгиллилар томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилган кийим-бош ва бошқа уй-рўзғор буюмларини қабул қилишга мўлжалланган.
«Мазкур омборга юборилган буюмлар, аввал Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан жалб этилган фаол ёшлар (волонтёрлар) томонидан очиқ майдонда сараланади, шундан сўнг эпидемиологик хавфсизликни таъминлаб, юқумли касалликлар тарқаши эҳтимолини камайтириш мақсадида дезинфекция қилинган ҳолда турларига қараб омборнинг ёпиқ қисмига жойлаштирилади.
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 13-14 май кунлари Гулистон шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кузатилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва одамлар таъбини бироз хира қилишга сабаб бўлган ҳолат айнан кўнгиллилар томонидан юборилган буюмларни юк машиналаридан туширилиб, саралаш жараёни кетаётган бир вақтда кучли ёмғир ёғган.
Табиийки, бу ҳолатга у ерда фаолият юритаётган волонтёрлар омборнинг ёмғирдан панароқ қисмида ёмғир тинишини кутиб туришган. Ҳудди шу вазиятда номаълум шахс томонидан суратга олиниб, унинг ижтимоий тармоқда тарқалишига сабаб бўлган.
Энди ушбу маҳсулотларнинг тарқатилишида «прописка» асосида тарқатилиши масаласига тўхталадиган бўлсак, юқорида таъкидлаганимиздек, аввал сараланиб, буюмлар дезинфекция қилинганидан сўнг фавқулодда вазиятда зарар кўрган ҳамда вақтинча эвакуация қилинган аҳолига етказилмоқда», дейилади ҳокимлик муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter